Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин мамлакатни қайта тиклаш учун 350 миллиард доллар зиёдроқ маблағ керак бўлади. Бу ҳақда Жаҳон банки раҳбари Дэвид Мелпас маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, асосий ҳаражатлар Украина инфрузилмасини, хусусан электр тармоқларни тиклашга сарфланади.
Шу билан бирга, Малпас халқаро ҳамжамиятда Украинага маблағ ажратилишидан ҳеч қандай «чарчоқ» сезмаганини айтди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий ҳаракатлар давом этаётгани сабабли унга нисбатан «катта умидсизлик» кучаймоқда.
«Бу машаққатли уруш ва бу жуда умидсизлик», деб қўшимча қилди у.
Аввалроқ Жаҳон банки Украинани тиклаш учун 18 миллиард доллар ажратган. Октябрь ойида Жаҳон банки Киевга Британия кафолати остида 500 миллион доллар ажратганди. Украина расмийларининг ўзлари зарур бюджет ёрдамини ойига 4-5 миллиард долларга баҳоламоқда. Киев Европа Иттифоқи 2 миллиард доллар ажратишини кутмоқда, шундан 500 миллион доллар Германиядан келади.


