Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Москвадан Фарғонага парвозлар сони оширилади

«Аэрофлот» авиакомпанияси Москва-Фарғона-Москва йўналиши бўйича рейслар сонини кўпайтиради. Парвозлар ҳафтасига уч маротаба амалга оширилади

Фото: Sputnik

​​«Аэрофлот» авиакомпанияси Москва-Фарғона-Москва йўналиши бўйича рейслар сонини оширади. Бу хақда Uzbekistan Airaports хабар берди.

Маълум қилинишича, 19 ноябрь куни Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Москва-Фарғона-Москва йўналиши бўйича янги рейсни жорий қилди.

Унга кўра, парвозлар ҳафтасига уч марта, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари 158 ўринга мўлжалланган Airbus-320 самолётида амалга оширилади. Учиб бориш аэропорти – Шереметево.

Дастлабки босқичда парвозлар чартер асосида амалга оширилади.