Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон Франциядан 17 та Airbus ва ATR самолётларини сотиб олади

Ўзбекистон Франциядан 815 млн евродан ошиқ маблағлар эвазига 17 та Airbus А320neo ва А321neo ҳамда 5 та ATR 72−600 самолётларини сотиб олади. Шунингдек, иккита Airbus H145 вертолётини харид қилиш режалаштирилган. Келишувлар Ўзбекистон делегациясининг Парижга расмий ташрифи доирасида имзоланган. 

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Франциядан жами 815,3 миллион еврога 17 та самолёт ва 2 та вертолёт сотиб олади. Бу ҳақда UzA хабар берди.

Қайд этилишича, келишувлар Ўзбекистон делегациясининг Парижга расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Хусусан, келишувга мувофиқ 12 та Airbus A320neo ва A321neo ҳамда 5 та ATR 72−600 самолётларини, шунингдек, иккита Airbus H145 вертолётларини харид қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Silk Avia авиакомпанияси учун 100 миллион еврога АТР 72-600 самолётлари етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.