Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Германиядан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциясияси президенти билан учрашувда бир қатор лойиҳаларни йўлга қўйилиши бўйича музокара ўтказди. Лойиҳага кўра, Германиядан Самарқанд шаҳрига тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Германия туристик ассоциясияси (DTV – Deutscher Tourismusverband) президенти Норберт Фиебиг бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Европада кенг тарғиб қилиш ва европалик сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида «Destination Forum» («DTV»га аъзо энг йирик ва салоҳиятли туристик ташкилотларнинг туристик форуми) лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини катта тажрибага эга бўлган «DTV» ассоциациясининг маркетинг ресурсларидан фойдаланган ҳолда кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири эканлигини дунёга кўрсатиш, Германиядан Самарқанд шаҳрига тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўйиш, биргаликда «Uzbekistan» туристик брендини Европага олиб чиқиш, Ўзбекистонга DTV таркибига кирувчи энг йирик ва энг салоҳиятли туристик ташкилотлар ҳамда туристик операторлар ташрифини ташкил этиш каби масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Учрашув якунида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда DTV ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган барча масалаларни амалга ошириш мақсадида ўзаро медиа режа лойиҳаси ишлаб чиқиш, шунингдек, 2023 йилнинг апрель ойида «Destination Forum» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.