Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-октябрь ойларида 40,1 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 40,1 миллиард долларга тенг бўлган. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 миллиард долларга ёки 22,2 фоизга ошган.
Ташқи савдо айланмаси — 40,1 миллиард доллар:
Экспорт — 15,5 миллиард доллар:
- маҳсулотлар — 12,2 миллиард доллар;
- хизматлар — 3,3 миллиард доллар.
Импорт — 24,6 миллиард доллар:
- маҳсулотлар — 22,5 миллиард доллар;
- хизматлар — 2,1 миллион доллар.
Сальдо – 9,1 млрд.


