Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Безос ўз бойлигининг катта қисмини хайрия қилмоқчилигини айтди

Дунёнинг энг бой одамларидан бири, Амазон асосчиси Жефф Безос бойлигининг катта қисмини хайрия ишларига бериш ниятида эканлигини маълум қилди. Бизнесменнинг умумий бойлиги 124 миллиард долларга тенг. Forbes глобал рўйхатида тўртинчи ўринда

Фото: AFP

Дунёнинг энг бой одамларидан бири, Амазон асосчиси Жефф Безос бойлигининг катта қисмини хайрия ишларига бериш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Безоснинг таъкидлашича, у хайрия – бу самарасиз ҳаракатлар қилиш хавфи мавжуд бўлган мураккаб соҳа деган хулосага келган. Аммо маблағнинг қайси қисмини ва қайси лойиҳалар учун хайрия қилишини аниқламади.

Бизнесменнинг умумий бойлиги 124 миллиард долларга тенг. Forbes глобал рўйхатида тўртинчи ўринда. 2021 йилги рейтингда у дунёдаги энг бой бизнесмен бўлган эди.

CНН маълумотларига кўра, Безос инвестор Уоррен Баффет ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс ташаббуси билан бой одамлар ўз бойликларининг катта қисмини хайрия ишларига йўналтиришга ваъда берган The Giving Pledge’га қўшилмагани учун танқид қилинган эди.

Шунингдек, Безос иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун ўзининг Bezos Earth Fund жамғармасига 10 йил давомида 10 миллиард доллар ажратишга ваъда берган.