Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 9 ойлик ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-сентябрь ойларида ташқи савдо айланмаси 36 млрд долларни ташкил қилди. Шундан 14,1 млрд доллари экспорт, 21,9 миллиард доллари импорт ҳиссасига тўғри келади

Фото: «servicilogisticisrl»

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-сентябрь ойларида 36 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 миллиард долларга тенг бўлган. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 миллиард долларга ошган. 

Ташқи савдо айланмаси —36 миллиард доллар:

Экспорт — 14,1 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 11,3 миллиард доллар;
  • хизматлар  — 2,8 миллиард доллар.

Импорт — 21,9 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 20,1 миллиард доллар;
  • хизматлар  — 1,8 миллион доллар.

Ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

— Хитой – 6,8 млрд.

— Россия – 6,5 млрд.

— Қозоғистон – 3,3 млрд.

— Туркия – 2,5 млрд.

— Корея – 1,8 млрд.