Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

FTX криптобиржасида 2 млрд доллар йўқолгани маълум бўлди

Криптобиржаси асосчиси Сэм Бэнкмен-Фрид Alameda Research савдо компаниясига 10 миллиард долларлик мижоз маблағларини яширинча ўтказди. Уларнинг 2 млрд доллари йўқолган Йўқолган маблағлар биржада нотўғри ҳисобланган «чалкаш ички белгилар» борлиги сабаб юзага келгани айтилмоқда

FTX криптобиржаси асосчиси Сэм Бэнкмен-Фрид Alameda Research савдо компаниясига 10 миллиард долларлик мижоз маблағларини яширинча ўтказди. Уларнинг 2 млрд доллари йўқолган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Бэнкмен-Фрид Alameda Research компанияси ўтказган маблағлардан 1,7 миллиард долларга яқин маблағ йўқолган. Агентликнинг яна бир манбаси етишмаётган маблағларни 1-2 миллиард долларга баҳолаган.

Маълум бўлишича, йўқотишлар 6 ноябрь куни аниқланган. Сэм Бэнкмен-Фрид топ-менежерларига зарарни акс эттирувчи молиявий ҳисоботларни тақдим этди. Аммо тақдим этилган ҳисоботларда етишмаётган маблағлар қаерга юборилгани айтилмаган.

Криптобиржаси асосчиси таъкидлашича, йўқолган маблағлар биржада нотўғри ҳисобланган «чалкаш ички белгилар» мавжуд.