Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Twitter верификация белгиларини сотишни тўхтатди

Twitter сохта аккаунтлар кўпайиб кетганлиги сабаб  Twitter Blue обунасини ойига 8 доллар эвазига сотиш хизматини тўхтатди. Twitter'да сохта номдаги шахслар сони ошиб кетган

Twitter  сохта аккаунтлар кўпайиб кетганлиги сабаб  Twitter Blue обунасини ойига 8 доллар эвазига сотиш хизматини тўхтатди. Бу ҳақда «Reyters» хабар берди.

Қайд этилишича, Twitter’да сохта ҳисоб ёзувлари кўпайиб кетган. Ижтимоий тармоқ томонидан обуна хизмати йўлга қўйилганидан кейин, сохта фойдаланувчилар сони ошган. Натижада кўплаб компаниялар бунга нисбатан эътироз билдирган.

Маск эса компаниянинг рекламасини кучайтириш ва реклама берувчиларни сақлаб қолиш учун ушбу обунани ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск октябрь охирида Twitter’ни 44 млрд долларга сотиб олиш бўйича битимни ёпди. Кейинчалик у 70 млрд доллар атрофида йўқотишга дуч келди. Компаниянинг кўп ходимини ишдан бўшатди. Қолган ходимларига юборган хатида эса компания банкрот бўлишини таъкидлади.

Аввалроқ Twitter Blue обунаси ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.