Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

БАА аэропортларида учар таксилар пайдо бўлади

Абу-Дабидаги аэропортлар одамлар ва юкларни ташиш учун учиш ва қўниш таксиларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Йўловчилар амирликнинг халқаро аэропортига учиб келиб, сўнгра уйларига учар электр таксида қайтиши мумкин бўлади

БАА пойтахти Абу-Дабидаги аэропортлар одамлар ва юкларни ташиш учун электр вертикал учиш ва қўниш таксиларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда БАА ҳаво бандаргоҳлари бошқармаси расмий сайти хабар берди.

«Аэропортлар ва Франциянинг Groupe ADP компанияси Абу-Дабида Advanced Air Mobility электр таксилари учун ер усти инфратузилмасини биргаликда режалаштириш, лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва фойдаланишда иштирок этади», – дейилади хабарда.

Манбада айтилишича, яқин келажакда йўловчилар амирликнинг халқаро аэропортига учиб келиб, сўнгра уйларига учар электр таксида қайтишади.

Аввалроқ БАА расмийлари Дубайдаги Gitex Global халқаро технология кўргазмасида учар мотоциклларни тақдим этган эди. 2023 йилда Aerwins ва унинг Абу-Дабидаги ҳамкори уларни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин.