Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 27сентябр · Якшанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 9 ойда ялпи ички маҳсулоти қанча ўсгани маълум бўлди

Бу 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,6 % га ошган

Фото: «cryptonews.com»

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 627,5 трлн. сўмни ташкил этгани бўйича маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 % га ошган.

2022 йилнинг 9 ойида ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 17,7 млн. сўм (1 603 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,6 % га ўсди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулоти энг юқори ҳудудлар ҳақида хабар берилганди.