Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 7октябр · Чоршанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 9 ойлик ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Республика маҳсулотларининг асосий импортчиси Россия ва Хитой бўлди

Фото: «uezdny-gorod.ru»

Ўзбекистоннинг 9 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 36 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 36 миллиард долларга тенг бўлган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,7 миллиард долларга ошган. Шундан:

Экспорт — 14,1 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 11,3 миллиард доллар;
  • хизматлар — 2,8 миллиард долларга етган.

Шунингдек, 9 ойдаги ташқи савдо айланмасида импорт 21,9 миллиард долларга етган. Бунда:

  • маҳсулотлар — 20,1 миллиард доллар;
  • хизматлар — 1,8 миллиард долларга етган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистон энг кўп Россияга маҳсулот экспорт қилган. Қуйида мамлакат экспортида юқори улушга эга давлатдар рўйхати келтирилган:

  • Россия – 2 163,5 миллион;
  • Хитой – 2 020,3 миллион;
  • Туркия – 1 197,9 миллион;
  • Қозоғистон – 1 012,8 миллион;
  • Қирғизистон – 683,4 миллион;
  • Афғонистон – 514,4 миллион;
  • Тожикистон – 352,6 миллион;
  • Канада – 160,5 миллион;
  • Туркманистон – 154,1 миллион;
  • Эрон – 113,8 миллион АҚШ доллари.