Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Илон Маск парфюмерия бизнесини бошлади

Америкалик тадбиркор парфюмерия сотувининг дастлабки соатларида бир миллион доллар фойда кўрди

Фото:The Boring Company

Америкалик миллиардер, SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск парфюмерия бизнесида дебют қилди. Тадбиркор The Boring Company бренди остида Burnt Hair деб номланган атир ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда Business insider хабар берди.

«Куйган соч ҳиди бор қизил шиша» атирининг нархи 100 доллардан сотилмоқда. Атирнинг таркиби ҳақида батафсил маълумот берилмаган, лекин компания уни «кечки овқат столидаги шам каби, лекин машаққатли меҳнатсиз» деб тарифлаган.

«Менга ўхшаган инсон ном билан парфюмерия бизнесига кириш муқаррар эди. Нега мен бунга шунча вақт қаршилик қилдим?», – деб ёзди Илон Маск Twitter саҳифасида.

Таъкидланишича, атир сотувга чиққан дастлабки бир неча соат ичида парфюмеридан 10 минг шиша сотилган. Тадбиркор атир сотувининг дастлабки 6 соатида 1 миллион доллар фойда олган.