Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Сафарбарлик туфайли Москвада квартиралар сотуви уч баробарга ошди

Москвада уй-жойлар нархи кескин арзонлашди

Фото: Serj Sakharovskiy/Unsplash

Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилганидан кейинги дастлабки кунларда Москвада квартираларни зудлик билан сотиш учун аризалар сони уч баробарга ошди, талаб эса кескин тушиб кетди. Бу ҳақда Afisha Daily хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Москвадаги иккиламчи бозор департаменти директори Сергей Шломанинг сўзларига кўра, сафарбарлик эълон қилинган дастлабки ҳафтада пойтахтнинг иккиламчи бозорида 60 фоизгача чегирмаларда сотувга қўйилган уй-жойлар мавжуд бўлган.

«Бугунги кунга келиб квартираларни зудлик билан сотиш учун эълон қилинган чегирмалар 10-20 фоизни ташкил қилмоқда», – дейди эксперт.

Эксперт яқин келажакда битимлар сони ва нархларнинг янада пасайишини кутишимиз керак, деб ҳисоблайди.