Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 14октябр · Чоршанба
USD 11 913,35 ▲ +14,26 EUR 13 328,66 ▲ +30,24 RUB 142,39 ▲ +0,86 GBP 15 779,23 ▲ +35,54
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига берилади

Республикада 2023 йилдан бошлаб ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолиши мумкин

Ўзбекистонда ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун 2023 йилдан бошлаб «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилиши маълум қилинди. Бунда:

• ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;

• ҳар йили 1 февралга қадар ҳокимлар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал қилинадиган лойиҳалар рўйхатини туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;

• келгуси йил якунида ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.