Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 14октябр · Чоршанба
USD 11 913,35 ▲ +14,26 EUR 13 328,66 ▲ +30,24 RUB 142,39 ▲ +0,86 GBP 15 779,23 ▲ +35,54
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Банкоматлардан нақд пул ечишнинг фоизсиз амалга оширилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Kommers.uz ушбу хабарлар юзасидан Марказий банк билан боғланди

Марказий банк матбуот хизматининг kommers.uz’га маълум қилишича, ижтимои тармоқлар орқали Ўзбекистонда банкоматлардан нақд пул ечишни фоизсиз амалга ошириш жорий этилиши ҳақидаги тарқалган хабарлар ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, Telegram’даги «davletovuz» каналининг Молия вазирлигига таяниб ёзишича, ижтимоий тармоқларда давлат банклари акциядори бўлган тижорат банклари карталаридан банкоматларда нақдлаштириш комиссияси бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ҳамда бундай режа йўқ.

«Вазирлик мутахассисларининг фикрича, комиссия бекор қилинса, банклар банкоматлар тармоғини ривожлантиришдан манфаатдор бўлмай қолади», – дейилади хабарда.

Аввалроқ жисмоний шахсларга микроқарз ёки кредитларни сўндиришда имтиёз берилиши ҳақида хабар қилинганди.