Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 8октябр · Пайшанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Қозоғистоннинг ташқи қарзи 164 млрд долларга етди

Мамлакат ташқи қарзининг асосий қисми хусусий сектор ҳисобига тўғри келмоқда

Фото: Fotolia

Қозоғистоннинг ташқи қарзи 164 миллиард доллардан ошиб кетди, деб хабар бермоқда мамлакат Миллий банки.

«Қозоғистоннинг II чоракдаги ташқи қарзи 2022 йилнинг I чорагига нисбатан 2,3 фоизга ошиб, 164,2 миллиард долларни ташкил этди», — дейилади Миллий банк расмий сайтида эълон қилинган ҳисоботда.

Қайд этилишича, мамлакатнинг ташқи қарзи, асосан, хусусий сектор – банклар ва бошқа тармоқларнинг қарзлари ҳисобига 4 миллиард долларга кўпайган.