Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 15октябр · Пайшанба
USD 11 963,16 ▲ +49,81 EUR 13 390,36 ▲ +61,70 RUB 142,33 ▼ −0,06 GBP 15 870,33 ▲ +91,10
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда қанча гўшт ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Республика бўйича энг кўп гўшт маҳсулоти етиштираётган ҳудуд Тошкент вилояти бўлди

Фото: Sputnik

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида республикада жами 1 221,6 минг тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган гўшт ишлаб чиқариш ҳажми:

• Қорақалпоғистон – 41,4 минг тонна;
• Андижон – 78,7 минг тонна;
• Бухоро – 128 минг тонна;
• Жиззах – 89,7 минг тонна;
• Қашқадарё – 142,6 минг тонна;
• Навоий – 78,4 минг тонна;
• Наманган – 73 минг тонна;
• Самарқанд – 142 минг тонна;
• Сурхондарё – 89,6 минг тонна;
• Сирдарё – 33,9 минг тонна;
• Тошкент – 149,4 минг тонна;
• Фарғона – 85,8 минг тонна;
• Хоразм – 89,1 минг тонна.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 116,4 миллион долларга тенг бўлган 26,9 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган. Қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага ошган.