Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Таиландда ўзбекистонликлар учун визасиз юриш муддати узайтирилди

Таиландга бораётган Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор пуллик хизматлар жорий этилди

Маълум қилинишича, Таиланд Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2022 йил 1 октабрдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда мамлакатга келгач виза олувчи (Виса он Арривал) Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди.

Ўзбекистон Бош консулхонасининг маълумотига кўра, барча тоифадаги фуқаролар учун эмлаш сертификати ёки ПCР-тестини тақдим этиш талаби бекор қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига визалар «Visa on Arrival» ёзуви мавжуд бўлган махсус ўтиш йўлакларида берилади.

Ушбу турдаги визаларни олиш учун бир қатор ҳужжатлар ҳамда маълум миқдордаги тўловларни амалга ошириш талаб этилади. Хусусан:

• паспорт (Таиланддан кетиш режалаштирилган кундан бошлаб камида 6 ой амал қилиш муддати билан);

• 4×6 см ҳажмдаги 1 дона фотосурат, оқ фонда (виза берилишидан камида 6 ой олдин олинган бўлиши лозим);

• қайтиш авиачиптасининг нусхаси;

• бир киши учун 2000 бат (тахминан 55 АҚШ доллари) виза тўлови;

Бундан ташқари, иммиграция назоратидан ўтаётганда фуқаролардан меҳмонхонани банд қилганлиги тўғрисида ҳужжат ёки ҳар бир киши учун 20 минг Таиланд бати (тахминан 550 АҚШ доллари) миқдорида маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.