Барселонадаги метро бекатларидан бирида электроскутерларларни зарядлаш учун 9 та модулли шкафлар ўрнатилди. Улар учун энергия поэздлар томонидан тормозланганда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «Info Barcelona» хабар берди.
Таъкидланишича, шкафлар метро поездларини тормозлаш жараёнида олинадиган энергия ҳисобига аккумуляторларни зарядлаш пункти вазифасини бажаради. Метро тизими томонидан ишлаб чиқарилган энергия ва ресурслардан самарали фойдаланиш ҳар куни кўпроқ одамлар томонидан фойдаланиладиган шахсий ҳаракатланиш воситаларини қайта зарядлаш талабини қондиради.
Ҳозирда университет талабалари ҳеч қандай тўловларсиз мазкур хизматни синаб кўришлари мумкин. Шунингдек, хизматдан кенг жамоатчилик ҳам 50 фоизлик чегирма билан фойдаланиши мумкин.


