Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 7октябр · Чоршанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Россиянинг халқаро захиралари 9 млрд долларга камайди

Россия Банки мамлакатнинг халқаро захиралари тўғрисида маълумотни эълон қилди

Росиянинг халқаро захиралари 2022 йил 1 октабрь ҳолатига кўра, сентябрь ойи бошидаги кўрсаткичга нисбатан 4,41 фоизга камайди, бу ҳақда Россия Банки маълум қилди.

«Халқаро захиралар ҳажми 1 октябрь ҳолатига кўра, салбий қайта баҳолаш таъсирида бир ҳафта ичида 9 миллиард долларга ёки 1,6 фоизга камайган ҳолда 540,7 миллиард долларни ташкил этди», — дейилади банк ҳисоботида.

Россиянинг Украинадаги махсус операцияси туфайли Ғарб давлатлари Россия Марказий банки заҳираларини музлатиб қўйди. Хусусан, Европа Иттифоқида 24,5 миллиард доллар қийматидаги активлар музлатиб қўйилди, бу Россия Федерациясининг халқаро активлари умумий сонининг тахминан 10 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари АҚШда Россиянинг 100 миллиард долларлик халқаро заҳиралари мавжуд.

Аввалроқ Россия банклари мижозларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг хоҳишига кўра масофавий хизмат функциясини ўчириб қўйишлари мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, АҚШнинг давлат қарзи 31 трлн доллардан ошгани ҳақида хабар берилганди.