Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 14октябр · Чоршанба
USD 11 913,35 ▲ +14,26 EUR 13 328,66 ▲ +30,24 RUB 142,39 ▲ +0,86 GBP 15 779,23 ▲ +35,54
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Жанубий Кореяда 1100 метр чуқурликда ер ости иншооти қурилди

Коинотни ўрганиш мақсадида Кореяда мамлакатдаги энг чуқур ер ости лабораторияси қурилди

Корея фундаментал тадқиқотлар университети коинот сир-синоатларини очиш мақсадида мамлакатдаги энг чуқур ер ости тадқиқот иншооти қурилганини маълум қилди. Бу ҳақда «ixbt.com» хабар берди.


Қайд этилишича, Эми тоғи ер остида 1100 метр чуқурликда жойлашган Emi лабороторияси 2023 йилда очилади. 2017 йилда қурилиши бошланган ушбу лаборотория 3 минг квадрат майдонни эгаллаган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ экспериментлар тадқиқотлар ўтказишга мўллжалланган.

Коинотни яраталиши бўйича тадқиқотлар олиб боришни назарда тутувчи қиймати 21,8 млн долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа олимларга қоронғу материяни аниқлаш ва нейтрино массасини ўлчаш орқали унинг таркиби ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш имконини беради.


Қоронғу материя оламнинг мавжудлиги ёруғлик билан эмас, балки тортишиш кучи билан кўринадиган компонентга ишора қилади, дейилади хабарда. Ернинг ҳар бир килограмм массасида узлуксиз равишда сониясига 7330 та антинейтрино чиқишини аниқлаган олимлар янги лаборотория имкониятлари ёрдамида борлиқнинг яратилиши ва унда кечаётган сир синоатларга доир ноёб материалларга эга бўлишга умид қилишмоқда.