Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Марказий банк бир қатор банкларни «огоҳлантирди»

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда банклар томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига доир фуқароларнинг мурожаатлари тарқалганди

Фото: Sputnik

Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг июль-сентябрь ойларида карта ҳисобварағидан пул маблағи ечилган бўлса-да, банкомат нақд пул бермаганлиги, нафақа пулини банк картаси орқали олиш бўйича муаммога дуч келинаётганлиги, мобил илова орқали ўтказилган пул маблағи олувчиларнинг карта ҳисоб рақамига тушмаганлиги, кредит тўловлари тўлиқ тўланган бўлса-да, карта ҳисобварағидан кредит учун тўлов ечилганлиги, банк ходимлари томонидан фуқаро учун нотаниш бўлган кредит бўйича кафил эканлиги тўғрисида қўнғироқлар бўлаётганлиги, банкнинг мобил иловаси орқали конвертация қилинган ҳамда бошқа картага ўтказилган маблағ кўринмаётганлиги каби ҳолатлар юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Anorbank, Davrbank, Universalbank, Hamkorbank, Tenge bank, Xalq banki, Ipak yo’li banki, Infinbank, Turonbank, Qishloq qurilish bank, Milliy bank, Kapitalbank, Sanoatqurilishbank, Aloqabank ва Asia Alliance Bank’ларига хабарлардаги банк фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш ва зарурий чораларни кўриш юзасидан 31 та кўрсатма хатлар юборилган.

Ушбу кўрсатмаларга асосан тижорат банклари томонидан хабарлар ўрганиб чиқилган ва камчиликлар бартараф этилди, дейилади хабарда.