Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон цемент экспортини камайтирди

Ўзбек цементининг асосий харидорлари қўшни мамлакатлар бўлди. Мамлакат 8 ой давомида четга 1,5 млн тонна цемент сотди

Фото: «heidelbergcement.com»

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга умумий қиймати 62,4 миллион АҚШ долларига тенг 1,5 миллион тонна цемент экспорт қилди.

Қайд этилишича, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 423 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида ойида цемент импорт қилган асосий давлатлар:

• Тожикистон – 625 минг тонна;
• Қирғизистон– 458 минг тонна;
• Қозоғистон – 409 минг тонна;
• Туркманистон – 11,5 минг тонна;
• Эрон – 9,8 минг тонна;
• Хитой – 1,4 минг тонна;
• Россия – 850 тонна.