Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 14октябр · Чоршанба
USD 11 913,35 ▲ +14,26 EUR 13 328,66 ▲ +30,24 RUB 142,39 ▲ +0,86 GBP 15 779,23 ▲ +35,54
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

TikTok Қозоғистонда ваколатхонасини очади

Хитойнинг интернет платформаси Қозоғистонда офисини очмоқчи. Компания вакилининг сўзларига кўра, мамлакат бутун минтақа учун марказ бўлиши керак

Фото: «medium.com»

Хитойнинг TikTok компианияси Қозоғистонда ўз офисини очади. Бу ҳақда компания вице-президенти Тео Бертрам маълум қилди, дея хабар бермоқда «Sputnik Казахстан».

Тео Бертрамнинг сўзларига кўра, корпорацияда маҳаллий блоггерлар қилаётган ишлар ҳамда Қозоғистон ижобий таасурот қолдирган.

«Бу ерда контентнинг ажойиб сифати бор. Биз Қозоғистон бутун минтақа учун марказ бўлишини истаймиз. Бизнинг компаниямиз турли дастурларга эга. Масалан, туризмда, бу ерда гўзал табиат бор ва биз бу ҳақда янада кўпроқ маълумот беришга ёрдам беришга тайёрмиз. Шунингдек, миллий таомлар, анъаналар, гўзал жойлар – одамлар ҳамма нарсага қизиқишади», — деди Бертрам.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда TikTok’ни блокдан чиқариш учун музоларалар ўтказилайитгани ҳақида хабар берилганди.