Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Samsung янгидан таъмирланган смартфонлар сотувини йўлга қўяди

Samsung Re-Newed дастури доирасида эски гаджетлар сотувини режалаштирмоқда. Компания бу орқали молиявий томондан имконияти етмаган инсонларни ҳам ўз смартфонлари билан таъминламоқчи

Фото: «kolesa.ru»

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси таъмирланган смартфонларни сотишни бошлайди. Бу ҳақда «Лента.ru» хабар берди.

Samsung вакилларининг маълум қилишича, компания 2022 йил ва ундан олдин чиқарилган Galaxy S22 смартфонлари ва бошқа қурилмалар сотувини йўлга қўйиш ниятида. Корея технология гиганти ҳозирда бир неча йил аввал янгиланган телефонларни сотмоқда.

Қайд этилишича, Samsung ҳозирда Буюк Британияда янгиланган Galaxy S20 ва Galaxy Note 20, АҚШда S21 ва Galaxy S10 смартфонларини сотмоқда. Яқин йилларда компания янгиланган Galaxy S22 серийали қурилмалари ва бошқа гаджетларни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда.

Хабарда айтилишича, қайта тикланган қурилмалар – бу таъмирланган ва қайта сотиш учун чиқарилган ишлатиладиган гаджетлар. Таъмирланган смартфонлар ҳам кафолат ҳужжатларига эга бўлади ва уларга ҳам хизмат кўрсатилади.