Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 8октябр · Пайшанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Apple янги iPhone 14 самртфонларини ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқчи эмас

Apple’нинг ҳафсаласи пир бўлди. Компания ўзининг янги смартфонларига бўлган талаб юқори бўлмаганлиги сабабли iPhone 14 моделларини ишлаб чиқарилишини камайтириши мумкин

Американинг Apple lnc компанияси талабнинг пастлиги сабабли янги iPhone 14 моделларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш режаларидан воз кечди, дея хабар берди «Reuters».

Таъкидланишича, компания етказиб берувчиларга жорий йилнинг иккинчи ярмида iPhone 14 ишлаб чиқаришни 6 миллионга ошириш ниятида эмаслигини айтган. Бироқ, штаб-квартираси Калифорниянинг Cупертино шаҳрида жойлашган компания ушбу давр учун 90 миллион дона телефон ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ўтган йилги кўрсаткич билан солиштирганда деярли бир хил ва Apple компаниясининг шу ёздаги дастлабки прогнозларига мос келади, дейилади хабарда.