Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Озарбайжонда IX глобал Боку форуми бошланди — фото

Форумнинг очилиш маросимида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев нутқ сўзлади.

Озарбайжонда 16–18 июнь кунлари «Глобал дунё тартибидаги таҳдидлар» мавзусида  IX глобал Боку форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда форумда қатнашаётган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Қайд этилишича, халқаро муносабатлар ва инсон хавфсизлиги борасидаги муаммоларни муҳоқама қилувчи навбатдаги форумнинг очилиш маросимида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев нутқ сўзлади.

Таъкидланишича, форумда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус, Google вице-президенти Винтон Серф, БМТ, Жаҳон банки раҳбарияти вакиллари, Украинанинг собиқ президенти Петро Порошенко, шунингдек, дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан олий мартабали вакиллар, собиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ва нодавлат нотижорат ташкилотлари расмийлари ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштирок этмоқда.

Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, форумда онлайн тарзда қатнашадиганлар билан бир қаторда унда 300 га яқин киши бевосита иштирок этади. Тадбир доирасидаги панел муҳокамаларида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинади.

Маълумот ўрнида, ушбу форум Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказ томонидан ташкил этилади. 2021 йилда бўлиб ўтган форумда 400 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Нобел мукофоти лауреатлари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этган.