Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг беш ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 миллиард долларга ошди. 

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-май ойларида 20,5 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 миллиард долларга тенг бўлган. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 миллиард долларга ошган. 

Ташқи савдо айланмаси — 20,5 миллиард доллар:

Экспорт — 8,3 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 7,2 миллиард доллар;
  • хизматлар  — 1,1 миллиард доллар.

Импорт — 12,2 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 11,2 миллиард доллар;
  • хизматлар  — 930 миллион доллар.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июндан қуйидагиларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланди:

  • ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи;
  • кунгабоқар уруғлари ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари.

Шунингдек, 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январгача бир қатор товарларни (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланди.