Озарбайжондан ташриф буюрган рассом ва фотографлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббусига биноан Озарбайжон Давлат туризм агентлиги билан ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги туризм, маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакатнинг машҳур рассом ва фотографлардан иборат гуруҳларини ижодий сафарлари ташкил этилди.

Дастурга мувофиқ (дасртурдан Фарғона, Наманган, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрига ташрифлар ўрин олган), ижодий жамоа бугундан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Озарбайжонликлар нигоҳида ёритиш мақсадида тарихий шаҳарларимизга йўл олди.
Ташрифга доир қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.


