Украина ялпи ички маҳсулоти 2022 йилнинг биринчи чорагида 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 15,1 фоиз, 2021 йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан 19,3 фоизга камайди. Бу ҳақда «Интерфакс» давлат статистика хизматига таяниб хабар берди.
Украина Иқтисодиёт вазирлиги эса биринчи чоракда ялпи ички маҳсулотнинг пасайишини 16 фоизга баҳолади. Бу 24 февраль куни Владимир Путин томонидан Украинага нисбатан бошланган босқин фонида юз берди.
Жаҳон банки 2022 йил охиригача Украина ялпи ички маҳсулоти 45,1 фоизга, 2023 йилда эса 2,1 фоизга камайишини прогноз қилмоқда.
Аввалроқ S&P Украинанинг хорижий валютадаги узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини пасайтирганди. Узоқ муддатли рейтинг В- дан (молиявий мажбуриятлар бажарилган) ССС+ га (тўловларни амалга оширмаслик хавфи) туширилди.
S&P таҳлилчилари Россиянинг Украинага давом этишини тахмин қилмоқда. Агар у 2022 йилнинг иккинчи ярмида давом этса, экспорт, истеъмол ва сармоянинг пасайиши туфайли Украинанинг реал ялпи ички маҳсулоти 40 фоизга қисқаради.


