Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан навбатдаги йиғилиши 10 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакиллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мазкур йиғилишда ҳафта давомида Конституциявий комиссия томонидан ҳафта ичида амалга оширилган ишлар ва фуқаролардан келиб тушган таклифлар муҳокама қилинади.


