Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Ўзбекистонда янги IT Park University онлайн олийгоҳи ташкил этилади

Олийгоҳда ҳам уйдан, ҳам IT Park офисларида таълим олиш имконияти мавжуд бўлади. 

Ўзбекистонда янги IT Park University онлайн олийгоҳи ташкил этилади. Бу ҳақда IT Park матбуот хизмати хабар берди. 

Янгича форматдаги олийгоҳ асосчилари IT Park ва EPAM Systems компанияси ҳисобланади. 

Университет дастури битирувчилар учун IT касбларини эгаллашга қаратилган. Ўқув жараёни аралаш, асосан онлайн тарзда олиб борилади. 

Республиканинг турли бурчакларидан келган талабалар Тошкентга кўчиб ўтиш заруратисиз IT мутахассислигини эгаллашлари мумкин бўлади.

Мутахассисликлар:

  • Web Developer;
  • Networks Engineer;
  • Software Tester;
  • Backend Developer (Java);
  • Mobile Developer (Android);
  • Front-End Developer;
  • QA Engineer;
  • Big Data Engineer.

Олийгоҳда ҳам уйдан, ҳам IT Park офисларида таълим олиш имконияти мавжуд бўлади. 

Бакалавриат бўйича ўқиш муддати 3 йилни ташкил тади. Таълим асосан инглиз тилида олиб борилади.

Кириш имтиҳонлари 2022 йил 25 июндан бошланади.