Молия вазирлиги Президентнинг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан айрим озиқ-овқат товарларига божхона божининг «ноль» ставкаси қўлланилиши белгиланганини маълум қилди.
Қайд этилишича. бугунги кунда асосий импорт ҳажми МДҲ мамлакатларига тўғри келади ҳамда ушбу давлатлардан товарларни олиб киришда божхона божлари қўлланилмайди. Шу билан бирга, жаҳонда юзага келган вазият туфайли асосий савдо ҳамкорлар ҳамда бошқа мамлакатлар айрим озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга тақиқ қўймоқда.
Ўзбекистонга озиқ-овқат товарларини бошқа давлатлардан олиб келинишига тўғри келаётгани инобатга олиниб, шунингдек айрим импорт озиқ-овқат товарларини охирги истеъмолчига етказиб беришда нархлар ошишининг олдини олиш, аҳолини асосий озиқ-овқат товарларига бўлган талабини қондириш мақсадида қуйидаги чоралар жорий этилади:
2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар қуйидаги озиқ-овқат товарларини олиб киришда божхона божининг «ноль» ставкаси қўлланилиши белгиланди:


Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига асосан 2022 йил якунига қадар қуйидаги озиқ-овқат ва бошқа товарларни олиб киришда божхона божининг «ноль» ставкаси белгиланган эди:

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январга қадар савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмаслиги белгиланди.


