Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонга уч ойда 46 млн долларлик қорамол гўшти импорт қилинди

Маҳсулот импорти бир йилда 4,6 минг тоннага ошди.

Ўзбекистонга уч ойда 46,3 миллион долларлик қорамол гўшти импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 46,3 миллион долларга тенг бўлган 10,4 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.

Қорамол гўшти импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар: 

  1. Беларусь — 6,3 минг тонна;
  2. Қозоғистон — 2,6 минг тонна;
  3. Бразилия — 571 тонна;
  4. Украина — 437,5 тонна.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йил 14,5 миллион бош қорамол етиштирмоқчи. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида белгилаб қўйилган.