Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг уч ойлик ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум бўлди

Экспорт 5,8 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг уч ойлик ташқи савдо айланмаси 13,2 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13,2 миллиард долларга тенг бўлди. 

Экспорт (5,8 миллиард доллар):

  • маҳсулотлар — 5,2 миллиард доллар;
  • хизматлар — 568 миллион доллар.

Импорт 7,4 (миллиард доллар):

  • маҳсулотлар – 6,8 миллиард доллар;
  • хизматлар  – 530 миллион доллар.

Салдо — 1,6 миллиард доллар.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси энг юқори ҳудудлари бўйича маълумот берганди.