Ўзбекистонда январь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг инфляцияси 1,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг инфляцияси 1,5 фоизни ташкил этди. Йиллик нисбатда (2021 йилнинг январь ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ошиш даражаси 10,5 фоизни ташкил этди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январ-мартида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 2,9 фоизни, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 1,0 фоизни ташкил этган.
Таққослаш учун, 2021 йилнинг март ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 0,8 фоизга ва 2020 йилнинг мос даврида 1,3 фоизга қимматлашган. 2021 йилнинг март ойида йиллик нисбатдаги инфляция ўсиш суръати 10,9 фозини, 2020 йилнинг марти да эса 13,6 фоизни ташкил этган.


