Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан 1–27 март кунлари Қўйлиқ ва Чорсу деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларининг улгуржи нархлари бўйича кузатув натижалари эълон қилиниб борилди. Вазирлик асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот берди.
Арзонлашган маҳсулотлар
Ушбу давр мобайнида бозорда киви 2500 сўмга, мандарин 1500 сўмга, мош 1250 сўмга, картошка (импорт), лавлаги, турп 500 сўмга ҳамда гуруч (аланга) 250 сўмга арзонлашган.
Қимматлашган маҳсулотлар
Бозорларда узум нархи 12 минг 500 сўмга, қизил булғори қалампири 10 минг сўмга, бодринг (орзу) 8 минг сўмга, анор 5 минг 500 сўмга, апельсин ва қизил булғори қалампири 5 минг сўмга, помидор 4 минг сўмга, нўхат 3 минг сўмга, саримсоқ пиёз 2 минг 500 сўмга, қовун, гуруч (лазер) ҳамда помидор (пушти) 2 минг сўмга, пиёз 1700 сўмга, нок ва лимон минг сўмга, карам 850 сўмга ҳамда картошка (маҳаллий) 100 сўмга ошган.
Бозорларга энг кўп келтирилган маҳсулотлар
Тезкор маълумотларга асосан, Қўйлиқ бозорига 1–27 март кунлари ҳудудлардан жами 22,7 минг тонна маҳсулотлар, хусусан, 11,0 минг тонна картошка, 7,7 минг тонна пиёз, 1,2 минг тонна карам ва 2,9 минг тонна сабзи келтирилган.
Шундан, Тошкент вилоятидан 282 тонна картошка, 2874 тонна пиёз, 1187 тонна карам, 889 тонна сабзи, Самарқанддан 3648 тонна, Жиззахдан 740 тонна, Сурхондарёдан 375 тонна (янги ҳосил), Фарғонадан 45 тонна пиёз, Сурхондарёдан 538 тонна, Қашқадарёдан 515 тонна, Сирдарёдан 323 тонна, Жиззахдан 188 тонна, Андижондан 182 тонна, Бухородан 152 тонна ва Хоразмдан 102 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.
Шунингдек, Қўйлиқ бозорига Покистондан 8775 тонна, Эрондан 592 тонна, Қозоғистондан 506 тонна, Афғонистондан 505 тонна ва Қирғизистондан 298 тонна картошка келтирилган.
Шу билан бирга, ҳудудлардан Чорсу деҳқон бозорига 1–27 март кунлари жами 410,5 тонна, шу жумладан 288,0 тонна мол гўшти ва 122,5 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.
Аввалроқ Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинганди. Шунингдек, февраль ойида жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархлари рекорд даражага етгани ҳақида хабар берилди.


