Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Россия иқтисодиёти санкциялар туфайли икки баравар қисқариши кутилмоқда

Санкциялар Марказий банк, банклар, турли соҳадаги ташкилотлар, амалдорлар ва ишбилармонларга таъсир кўрсатди.

Фото: «u-f.ru»

АҚШ санкциялар сабаб Россия иқтисодиёти икки баравар қисқаради, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши директори ўринбосари Далип Сингх айтиб ўтди.

Далип Сингх Россияга қарши санкциялар кенгайтирилишини истисно этмади.

«Ҳозир мен кўраётган энг яхши прогноз шуки, Россия иқтисодиёти босқиндан олдинги ҳолатнинг ярмига қисқаради. Биз эса рус халқининг изтироблари билан фахрланмаймиз», — деди Сингх CBS телеканалига.

Standard Chartered экспертлари аввалроқ Россия ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 5,7 фоизга қисқариши ҳақидаги прогнозни эълон қилган эди. Инфляция 18,2 фоиз даражасида кутилмоқда.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатлар Украинага нисбатан президент Владимир Путиннинг буйруғи билан 24 февралдан бери олиб борилаётган ҳарбий ҳужумга жавобан Россияга қарши санкциялар киритди. Улар Марказий банк, банклар, турли соҳадаги ташкилотлар, амалдорлар ва ишбилармонларга таъсир кўрсатди.