Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг сўнгги икки ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Экспорт ҳажми 4,1 млрд долларни ташкил этди

Фото: «servicilogisticisrl»

Ўзбекистоннинг икки ойдаги ташқи савдо айланмаси 8,7 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 миллиард долларни ташкил қилган. Жумладан, экспорт ҳажми 4,1 миллиард бўлиб, шундан:

  • маҳсулотлар — 3,7 миллиард доллар;
  • хизматлар — 348,5 миллион доллар.

Шунингдек, импорт ҳажми 4,6 миллиард долларни ташкил этган, шундан:

  • маҳсулотлар — 4,3 миллиард доллар;
  • хизматлар — 304,6 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо айланмаси январь ойи қанчага етгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 2021 йилги ташқи савдо айланмаси таркиби ҳақида хабар берилди.