Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нархлар бўйича таҳлил эълон қилди.

Фото: «kubnews.ru»

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан 1–13 март кунлари Қўйлиқ ва Чорсу деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларининг улгуржи нархлари бўйича кузатув натижалари эълон қилиниб борилди. Вазирлик асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот берди.

Арзонлашган маҳсулотлар

Ушбу давр мобайнида бозорда мандарин 4000 сўмга, киви 1500 сўмга, узум 1000 сўмга, мош 750 сўмга, лавлаги 650 сўмга, туруп 500 сўмга ҳамда гуруч (аланга) 250 сўмга арзонлашган.

Қимматлашган маҳсулотлар

Бозорларда яшил булғори қалампири нархи 9000 сўмга, булғори қизил қалампири 6000 сўмга, нўхат 3000 сўмга, бодринг ва гуруч (лазер) 2000 сўмга, помидор 500 сўмга, карам 450 сўмга ҳамда картошка (маҳаллий) 150 сўмга ошган.

Бозорларга энг кўп келтирилган маҳсулотлар

Тезкор маълумотларга асосан, Қўйлиқ бозорига 1–13 март кунлари ҳудудлардан жами 10,4 минг тонна маҳсулот, хусусан, 5,3 минг тонна картошка, 3,4 минг тонна пиёз, 518 тонна карам ва 1,2 минг тонна сабзи келтирилган.

Шундан, Тошкент вилоятидан 159 тонна картошка, 1120 тонна пиёз, 518 тонна карам, 426 тонна сабзи, Самарқанд вилоятидан 2040 тонна пиёз, Жиззах вилоятидан 191 тонна пиёз, Қашқадарё вилоятидан 303 тонна, Сурхондарё вилоятидан 287 тонна, Сирдарё вилоятидан 187 тонна, Бухоро вилоятидан 19 тонна, Андижон ва Хоразм вилоятларидан 7 тонна ҳамда Жиззах вилоятидан 6 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шунингдек, Қўйлиқ бозорига Қозоғистондан 364 тонна, Қирғизистондан 142 тонна, Афғонистондан 336 тонна, Покистондан 3980 тонна ва Эрондан 310 тонна картошка келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан Чорсу деҳқон бозорига 1–13 март кунлари жами 178,8 тонна, шу жумладан 126,6 тонна мол гўшти ва 52,2 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Аввалроқ Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинганди. Шунингдек, февраль ойида жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархлари рекорд даражага етгани ҳақида хабар берилди.