Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 минг сўмдан ошди

1 АҚШ долларининг расмий курси 34,97 сўмга кўтарилди.

Фото: Getty Images

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 34,97 сўмга кўтарилиб, 11 минг 33,03 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 34,97 сўмга ошиб, 11 минг 33,03 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 116,47 сўмга баҳоланиб, 53,80 сўмга ошди. Шунингдек, 1 рубль 97,81 сўм этиб белгиланиб, 3,02 сўмга кўтарилди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 15 март, сешанба кунидан кучга киради.