Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13октябр · Сешанба
USD 11 899,09 ▲ +1,19 EUR 13 298,42 ▼ −37,94 RUB 141,53 ▲ +1,35 GBP 15 743,69 ▲ +6,34
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат

Мамлакат январь ойида 176,5 миллион долларга тенг хизмат экспорт қилган.

Фото: «uezdny-gorod.ru»

Ўзбекистоннинг январь ойидаги ташқи савдо айланмаси 3,5 миллиард долларга тенг бўлди. Шундан экспорт ҳажми 1,4 миллиард долларни ташкил этиб, маҳсулотлар — 1,2 миллиард долларга, хизматлар эса 176,5 миллион долларга етган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

  • Россия – 180,7 миллион;
  • Хитой – 157,1 миллион;
  • Туркия – 121,6 миллион;
  • Қозоғистон – 60,9 миллион;
  • Қирғизистон – 51,3 миллион;
  • Афғонистон – 37,6 миллион;
  • Тожикистон – 32,9 миллион;
  • Украина – 13,3 миллион;
  • Эрон – 12,7 миллион;
  • БАА – 9,2 миллион доллар.

Аввалроқ 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард долларга тенг бўлгани хабар қилинганди.