Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 15октябр · Пайшанба
USD 11 963,16 ▲ +49,81 EUR 13 390,36 ▲ +61,70 RUB 142,33 ▼ −0,06 GBP 15 870,33 ▲ +91,10
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Шавкат Мирзиёев Тошкентда «бокс стрит» қуриш лойиҳаси билан танишди

Лойиҳа учун 7 гектар ер ажратилиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент айланма йўли бўйида «бокс стрит» қуриш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўл бўйида ташкил этиладиган бундай мажмуалар дунё тажрибасида бор. Унда кечаю кундуз ишлайдиган савдо, овқатланиш ва маиший хизмат шохобчалари бўлади. Уларни арзон ва тез қуриш мақсадида юк контейнерларидан фойдаланилмоқда. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Бунинг учун 7 гектар ер ажратилиши режалаштирилган. Объектлар тадбиркорларга электрон-онлайн аукцион орқали сотилади. Уларда 500 дан ортиқ иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган электробусни ҳам кўздан кечирди. «Яшил» транспорт тизимини ривожлантириш, метрополитеннинг кейинги босқичлари ва трамвай йўналишини белгилаш бўйича кўрсатмалар берди.