Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь ойида 506,1 миллион доллар миқдорида трансчегаравий пул ўтказмалари амалга оширилди. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга (79 миллион доллар) кўпдир. Бу ҳақда Марказий Банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, январь ойида Ўзбекистондан чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 127,6 миллион долларга етган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 27 миллион доллар ёки 26 фоизга ортиқдир.
Аввалроқ тижорат банклари январь ойи қанча валюта сотгани хабар қилинганди.


