Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2021 йил энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон 2021 йилда 14 та хорижий давлатдан қиймати 7,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 28 минг тонна гуруч импорт қилган.
Гуруч импорти 2020 йил билан солиштирилганда 14,4 минг тоннага ошган.
2021 йилда Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 27,6 минг тонна;
- Покистон — 248,2 тонна;
- Хитой — 60 тонна;
- БАА — 25 тонна;
- Ҳиндистон — 23 тонна;
- Россия — 19 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда импорт товарлар учун тариф квоталари қўйилиши ҳақида хабар берилганди.


