Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар импорти 2021 йил сезиларли ошди

Хизматлар импорти 2020 йилга нисбатан 33 фоиз ёки 1,2 миллиард долларга ошди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда 2021 йил товарлар ва хизматлар импорти сезиларли ошди. Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган 2021 йил якунлари бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичларида сўз боради.

Қайд этилишича, товарлар импорти 23 миллиард долларни (2020 йилда 19 миллиард доллар, 2019 йилда 21,2 миллиард доллар) ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 21 фоиз ёки 4 миллиард долларга ошди. 

Товарлар импортининг асосий қисми «машиналар, ускуналар, механизмлар» — 6,2 миллиард доллар (2020 йилда 6 миллиард доллар), «қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар» — 3,2 миллиард доллар (2021  йилда 2,4 миллиард доллар), «кимё саноати маҳсулотлари» — 2,9 миллиард доллар (2020  йилда 2,4 миллиард доллар) ва «транспорт ускуналари» — 2,8 миллиард доллар (2020 йилда 2,2 миллиард  доллар) товар гуруҳларига тўғри келди.

Хизматлар импорти 2020 йилга нисбатан 33 фоиз ёки 1,2 миллиард долларга ошиб, 4,7 миллиард долларни (2020 йилда 3,5 миллиард доллар, 2019 йилда 5,4 миллиард доллар) ташкил этди. 

Бунда, хизматлар импорти таркибида 2020 йилга нисбатан сафарлар компоненти 664 миллион долларга, транспорт хизматларида эса 453 миллион долларга ўсди. 2019 йилда сафарлар компоненти 33 фоизга, транспорт хизматлари эса 10 фоизга юқори бўлган.