Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

UzAuto Motors акциялари биржа орқали сотилади

Президентнинг капитал бозорини қўллаб-қувватлашга оид қарори қабул қилинди.

Фото: UzAuto Motors матбуот хизмати

Ўзбекистонда бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади, улар орасида UzAuto Motors ҳам бор. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, «Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган.

Фото: Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади. Шунингдек, норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.

Бундан ташқари, резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистондаги 15 та йирик корхона фонд биржаси орқали сотилиши хабар қилинганди.