Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида 2022 йил 440 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Қишлоқ хўжалиги ҳамда Инвестициялар вазирлиги лойиҳалар амалга оширилишида масъул ижрочи ҳисобланади.

Фото: «ukininkopatarejas.lt»

Ўзбекистон озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастури доирасида 2022 йилда 440 миллион долларлик 50 та йирик лойиҳа амалга оширирилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, озиқ-овқат хом ашё базасини кенгайтириш ва органик маҳсулотлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режалаштирилган. Бунда:

  • 2022 йилда Давлат инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 440 миллион доллар бўлган 50 та йирик лойиҳани амалга ошириш;
  • 2026 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини 7,4 миллион тоннага, қайта ишлаш даражасини сут бўйича 32 фоиз, гўшт — 25 фоиз, мева-сабзавот — 28 фоизга етказиш режалаштирилган.

Лойиҳаларни амалга оширишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул ижрочи ҳисобланади. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков эса жараённи назорат қилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро марказ ташкил этилгани хабар қилинганди.