Ўзбекистоннинг 11 ойдаги ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида экспорт ҳажми 15,5 миллиард долларга етган. Ташқи экспорт таркибида юқори улушга эга бўлган асосий турлар қуйидагилардан иборат:
- саноат маҳсулотлари — 4 миллиард доллар;
- хизматлар — 2,3 миллиард доллар;
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,2 миллиард доллар;
- кимёвий маҳсулотлар — 1 миллиард доллар;
- минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 821 миллион доллар;
- турли тайёр маҳсулотлар — 708 миллион доллар;
- машина ва асбоб-ускуналар — 617 миллион доллар;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 475 миллион доллар.
Бундан ташқари, импорт 22,4 миллиард долларни ташкил этган. Шундан:
- машина ва транспорт асбоб-ускуналари — 7,4 миллиард доллар;
- саноат маҳсулотлари — 4,2 миллиард доллар;
- кимёвий маҳсулотлар — 3,3 миллиард доллар;
- озиқ-овқат маҳсулотлари — 2,2 миллиард доллар;
- хизматлар — 1,5 миллиард доллар;
- турли тайёр маҳсулотлар — 1,2 миллиард доллар;
- минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари –1,1 миллиард доллар;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 1,1 миллиард доллар.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қанчага етгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Жанубий Корея билан 10 ойдаги савдо ҳажми маълум қилингани ҳақида хабар берилди.


